Атом энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензияловчи Низом тасдиқланди

© Фото: Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишРовенская атомная электростанция в Кузнецовске, архивное фото
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасида ишлаётган корхоналар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистон Ҳукуматининг 663-сонли қарори билан "Атом энергетикасидан фойдалариш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом" тасдиқланди. 

Унга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан лицензияланади. Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириш учун амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Ушбу низом атом энергетикаси билан боғлиқ қуйидаги фаолият турларини лицензиялайди:

  • ядровий қурилмаларни ва сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш;
  • радиоактив моддалар, ядровий материаллар билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш;
  • радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш; 
  • атом энергетикасидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқот ўтказиш;
  • атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш, хизматлар кўрсатиш ва бошқалар;

Лицензия талабгорлари лицензия олиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ариза билан мурожаат қилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун БҲМнинг 4 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза олингандан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор хавфсизликни асослаш экспертизасини якунланган кундан бошлаб 10 кун мобайнида қабул қилинади. Лицензия берилгани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Янгиликлар лентаси
0