13:31 26 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Иқтисод
Ҳавола олиш
345 0 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 ноябрдан бошлаб импорт дизель ёқилғисининг нархи 6000 сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.  Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, компания нефть маҳсулотларининг нархини босқичма-босқич арзонлаштирмоқда. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 ноябрдан бошлаб импорт дизель ёқилғиси 6000 сўмдан сотила бошлайди.

“Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот нархини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз. Агарда маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархини, албатта, камайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади», – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Аввалроқ Аи-92 маркали бензин нархи 15 сентябрдан бошлаб арзонлаштирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар