Марказий банк олтин қуймаларини сотувга чиқарди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЗолотой слиток
Золотой слиток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik.  Ўзбекистон Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

 

© ЦБ УзбекистанаОбразцы мерных слитков из золота и их специальных защитных упаковок
Марказий банк олтин қуймаларини сотувга чиқарди - Sputnik Ўзбекистон
Образцы мерных слитков из золота и их специальных защитных упаковок

 

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дарҳол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Олтин қуймаларининг нархлари:

 

  • 5 грамм — 3 436 000 сўм;
  • 10 грамм — 6 623 000 сўм;
  • 20 грамм — 13 121 000 сўм;
  • 50 грамм — 32 177 000 сўм;
  • Олтин эсдалик тангаси (31,1 грамм) — 20 014 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олтиннинг эркин муомаласи йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0