Ўзбекистон 8 та давлатга атиргул экспорт қилди

© AFP / Mauricio DueсasБукет роз
Букет роз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 ойи давомида Ўзбекистон атиргул экспортини 19,8 миллион долларига етказди. Энг кўп Қирғизистон ва Россияга атиргул экспорт қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. 2020 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига (7,9 млрд. дона атиргулга) ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп атиргул экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 19,5 млн. 

Россия – 135,8 минг 

Қозоғистон – 120,7 минг

Тожикистон – 60,5 минг 

Туркия – 8,9 минг АҚШ доллари

Андижон (32,3 %) ва Наманган (22,1 %) вилоятлари республикадаги жами атиргул экспортида 55 % улушга эга.

2020 йил 9 ойида ҳудудлар орасида Андижон вилояти энг кўп яъни, қиймати 6,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган.

Янгиликлар лентаси
0