04:35 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Иқтисод
Ҳавола олиш
106911

Ўзбекистондаги икки йирик шакар заводлари – Ангрен шакар ва Хоразм шакар ёпилиши ҳақидаги хабарлар тарқалгани жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Корхона ишчилари ёппасига ишдан бўшатилаётгани ҳақидаги шов-шувлардан сўнг Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги корхоналар ўз фаолиятини коронавирус пандемияси туфайли вақтинчалик тўхтатганини, ишчилар ҳам оммавий равишда ишдан бўшатилмагани, ҳозирда заводлар фаолиятини қайта ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида баёнот билан чиқди.

Стратегик маҳсулот – шакарнинг ишлаб чиқарилиши бирдан тўхтаб қолиши сабаблари нимада, ишчилар тақдири аслида не кечмоқда ва бошқа шу мавзуга оид саволларга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Ангрендаги шакар заводига йўл олди.

Тахминан икки соатлар чамаси йўл босгач, Ангрендаги шакар заводига етиб келдик. Манзилда озода, ободонлаштирилган, замонавий услубда қад кўтарган Ангрен шакар заводи кўз олдимизда ястанди. Бироқ муҳташам бино бугун одамларсиз ҳувиллаб қолган.

Гамлет Бакиев, работник лаборатории сахарного завода
Sputnik / Дильшода Рахматова
Гамлет Бакиев, работник лаборатории сахарного завода

Ҳар ҳолда, ишлаб чиқариш цехи томонга юрмасимиздан олдин қўриқлаш хизматининг икки ходими ва бизни кутиб олган завод ишчиларидан бири – Аҳмаджон акадан бошқа ҳеч бир жон кўринмади.

МДҲда ягона

Замонавий усулдаги офис оралаб тўғри ишлаб чиқариш зонасига қараб йўл олар эканмиз, бизга ҳамроҳ бўлишга ташаббус билдирган Аҳмаджон акага қарийб чўл ўртасида шундай замонавий заводни кўришни умид қилмаганимизни айтамиз. Суҳбатдошимиз дарҳол нима демоқчи бўлганимизни тушунади ва камтарона оҳангда “аслида “АНГРЕН ШАКАР” корхонаси МДҲдаги энг замонавий шу турдаги саноқли корхоналардан бири эканлигини” айтади.

На территории Ангренского сахарного завода
Sputnik / Дильшода Рахматова
На территории Ангренского сахарного завода

Ўзбекистонда 90-йиллар бошида юзага келган шакар тақчиллигидан сўнг (ўша вақтларда талонга киши бошига граммлаб шакар тарқатилган вақтлар эди, - муал.). Ўшанда халқ хўжалиги учун муҳим маҳсулот ҳисобланган шакар импортига муҳтож бўлмаслик учун Ўзбекистонда бирин-кетин иккита шакар заводи қурилган. Биринчиси Хоразмда, иккинчиси эса – Ангренда.

Ангрендаги шакар заводининг Хоразмдаги фарқи – ишлаб-чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилганида, яъни шакар хом-ашёсини қайта ишлашдан тортиб, уни қоплаш жараёнигача инсон иштирокисиз кечади. Бу жараён махсус хоналарда компьютерлар орқали бошқарилади, холос.

На территории Ангренского сахарного завода
Sputnik / Дильшода Рахматова
На территории Ангренского сахарного завода

Шу боис, бир суткада 1000 тонна шакар ишлаб чиқарадиган бу заводда ишчилар сони атиги 700 кишини ташкил қилади, шулардан икки юз нафари аёллардир.

Корхонанинг аксарият жиҳозлари ривожланган Европа давлатлари Германия, Италия, Австрия, Швециядан  келтирилган ва бошида завод ишчилари учун ўқув курслари шу бинонинг ўзида ташкил этилган.

Главный производственный корпус, Ангренский сахарный завод
Sputnik / Дильшода Рахматова
Главный производственный корпус, Ангренский сахарный завод

Ишчиларнинг кўпчилиги Оҳангарон тумани ва шаҳри, Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларидан.

Ишчилар бепул овқат, транспорт билан таъминланишган, бугунги кунгача ҳатто ишламаган аксарият ишчиларга ҳам ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилгани айтилади.  Ҳозирда вақтинчалик ишсиз қолаётган бошқа вилоятлардан келиб ишлайдиган айрим ходимлар корхона томонидан бериладиган бепул ётоқхонада яшаб туришибди.

Шакар сифати ва хом ашё

Корхонада асосан шакарқамишдан икки хил тоифадаги шакар ишлаб чикарилади ва маҳсулот ҳалқаро озиқ овқат хавфсизлиги талаблари асосида ISO 9001: 2015, ISO 22000 сертификатларига эга:

2- тоифадаги шакар Ўзбекистондаги Coca cola, PEPSI cola, Nestle компанияларига

3- тоифадаги шакар ички бозордаги истеъмолчиларга етказиб берилади.

Шакар ишлаб чикариш учун хом ашё асосан Лотин Америка давлатлари ва Россиядан олиб келинади. Сабаби, шакарқамиш асосан субтропик иқлимда ўсадиган кўп йиллик ўсимлик бўлиб, Ўзбекистонда уни етиштиришнинг иложи йўқ.

Хом ашё "Ангрен шакар" МЧЖ корхонасига ўртача 300-350 минг тонна олиб келинади, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда.

Ўзбекистонда қанд лавлаги етиштириб, маҳаллий маҳсулотдан шакар ишлаб-чиқаришнинг имкони йўқми, деган саволимизга суҳбатдошимиз Ўзбекистонда қанд лавлаги етиштирса бўлади, лекин бунинг  ўзига яраша қийинчиликлари борлигини айтади.

Маълум бўлишича, сув танқислиги, қанд лавлаги экилган ерга 2-3 йил бошқа экин экиш кераклиги, етиштирилган ҳосилни иқлим шароитидан келиб чиқиб тез қайта ишлаш (яъни сентябрь,октябрь ойларида ўртача ҳаво иссиқлиги 25-300С ), катта партияда қанд лавлагини йиғиш ва сақлаш қийин.

Қолаверса, ишлаб чиқариш мавсумийлиги, яъни 2-3 ой бўлиши ва қолган ойларда корхонанинг тўхтаб туриши ҳам бунга имкон бермайди.

Шакар омбори ва электр

Шакар маҳсулотининг қадоқланиб тайёр ҳолатда келтирилгач олиб ўтиладиган омбор объектнинг йирик қисмини эгаллаб турибди. Ушбу бинода шакар олиб ўтиладиган махсус лентадан иборат технология, чамаси 35 қаватдан иборат қилиб тахланган шакар уюми жойлашган.

Мешки с сахарным песком
Sputnik / Дильшода Рахматова
Мешки с сахарным песком

Шакар корхона ўзидаги цехда ишлаб чиқарилган махсус полипропилен қопларга солинган. Бундай ыоплар нам ўтказмайди ва сифати бўйича ҳам алоҳида талабга жавоб беради. Бу эса шакар маҳсулотининг қопларда узоқ муддатда сифатли сақланишини таъминлайди.

Мешки с сахарным песком
Sputnik / Дильшода Рахматова
Мешки с сахарным песком

Ўз вақтида шакар ишлаб чиқаришда омбордаги захирага ғамлаб қўйилган хом ашёлардан фойдаланилгани боис, пандемия вақтида ҳам иш давом эттирилган. Омборда ўртача эллик минг тонна шакар хомашёсини сақлаш мумкин экан.

Қизиғи, шакар тайёрланиши жараёнида электр энергияси ҳам мазкур корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилиши боис четдан олиб фойдаланишга эҳтиёж йўқ. Завод ушбу қувват манбаи билан ишлаганда бир кунда минг ёки бир минг икки юз тонна шакар ишлаб чиқариши мумкин. Натижада, завод Ўзбекистон аҳолисининг 50%дан ошиқроғини шакарга бўлган эҳтиёжини қопласа, қолган фоизи Хоразм шакар заводи ҳиссасига тўғри келади.  Бошқа хорижий давлатларга эса Ўзбекистондан шакар экспорт қилинмайди.

Оқ шакар яхшими сариқ

Шу тариқа корхонадаги шакар маҳсулотини истеъмолга яроқли ҳолатга келтириб, унинг сифатини назорат қилиш учун мўлжалланган алоҳида лабараторияга ўтамиз. У ерда шакарнинг сифати ва унинг истеъмолга яроқлилик жиҳати тажрибали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилади. Лабаратория ишчиси Гамлет Бакиев бизга елим идишларига солиб қўйилган уч турдаги шакар навларини кўрсатади. Мутахассисга кўра, шакарнинг ранги қанча оқ ва ҳидсиз бўлса, у тоза маҳсулот ҳисобланади, бунинг учун эса заводдаги ишлаб чиқариш жараёнида шакар еттита босқичда тозаланади.

Сахар до и после обработки (справа налево)
Sputnik / Дильшода Рахматова
Сахар до и после обработки (справа налево)

"Шакар маҳсулотининг сифати ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган истеъмолчилар асосан сариқ рангдаги шакар мазалироқ ва сифатдироқ деб ўйлайди. Аммо сариқ рангдаги четдан келтирилаётган шакар мазали бўлиши мумкин, аммо сифати ва истеъмолга яроқлилиги бўйича талабга унчалик жавоб бермайди. Яхши тозаланмаган шакарни шунингдек, ўзига хос ҳиди билан ҳам ажратиб олиш мумкин", – дейди у.

Бундан ташқари тозалаш жараёнида шакар таркибидаги фақат сахароза моддаси сақланиб қолиниши, фруктоза ва лактоза каби моддалар алоҳида ажратиб ташланиши айтилади.

Сахарный тростник импортируемый из Бразилии
Sputnik / Дильшода Рахматова
Сахарный тростник импортируемый из Бразилии

Лабораторияда шакар ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган хом ашё, бирдан то учинчи тоифагача бўлган махсус елим идишлардаги шакар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши жараёнида маҳсулот сифатини таққослаш учун керак бўларкан. Шакарнинг тозалигини аниқлаш учун эса уни чойга солиб кузатиш кифоя, шакар қанча тоза ишланган бўлса, уни чойга солганда остида чўкинди оз бўлар экан.

Ўзбекларда "Шакарнинг ҳам ози ширин" деган ибора мавжуд бор. Халқ буни кундалик ҳаётда содир бўлаётган турли воқеликларга кўра қўллайди. Шакар ишлаб чиқарувчиларининг ҳам бу борада ўз фикрлари бор.

Шакар - инсон мия ҳужайралари учун муҳим энергия манбаи ҳисобланади. Миянинг асосий озуқаси шакар таркибидаги фруктоза, лактозаларда мавжуд. Агар ҳаддан зиёд кўп миқдорда шакар истеъмол қилинса, мия янада ушбу моддаларга эҳтиёж сеза бошлайди. Натижада бу инсон организмида ортиқча миқдорда ёғ тўпланиб қолишига сабаб бўлади, дейди лабаратория мутахассиси.

Шунингдек, мутахассисга кўра, ширинлиги кўп миқдорда сақланиб қолган ва яхши тозаланмаган шакарни истеъмол қилган одам қандли диабет, метоболизм, жигар фаолиятининг бузилиш каби касалликларга чалиниши мумкин. 

Ана шунинг олдини олиш мақсадида Ангрен заводида ишлаб чиқарилган шакар маҳсулотининг сифатини чет эл миқёсида таҳлил қилиш учун бир йилда икки маротаба Туркия, Хитой, Англия каби хорижий мамлакатларга юбориларкан. 

Ўзбек шакари нега қиммат?

Шу ўринда шакарнинг бозордаги таннархи қимматлашиб кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида завод ишчисидан сўраймиз. 

Унга кўра, завод хусусий ҳисобланиб, у ерда бир кунда минг тонна шакар ишлаб чиқарилса ҳам беш юз тонна шакар ишлаб чиқарилса ҳам етти юз нафар ишчи хизмат кўрсатишига тўғри келади. Ана шунда ўз ўзидан ишчиларни кунлик бепул овқат ва транспорт воситалари билан таъминлаш, ойлик маош ва мукофот пуллари тўлаш, баъзида дам олиш масканларига юбориш, солиқлар миқдори бевосита моддий ҳаражатларга бориб тақалади.

Қолаверса, Ангренда ишлаб чиқариладиган шакар маҳсулоти чет давлатларига экспорт қилинмаслиги учун ҳам унинг ички бозордаги таннархи кўтарилишига асос бўлади. 

— Одамларда нега Россиядан келтирилаётган шакар маҳсулотлари арзон бўлиши мумкин, – деган табиий савол туғилади. Аммо ушбу келтирилаётган шакар маҳсулоти қайта ишланмаганлиги учун ҳам бозорда арзон нархларда сотилмоқда, – дейди завод ходими. Ваҳолангки, Украина, Беларусияда шакар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё бевосита Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган хомашё билан бир хил. Гап хорижий давлатлардаги шакар ишлаб чиқарувчи заводларнинг технологияси ҳамда шакарларининг неча босқичда тозаланганида,– деб қўшимча қилади суҳбатдош. 

Корхона ходими яна суҳбат давомида чет эллик (Масалан, Украина, Россия) ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистонга шакар олиб кириб, тўғридан-тўғри сотиш имконияти мавжудлиги, аммо Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқараётган Ангрен заводи маҳсулотини фақат Савдо биржаси орқали тадбиркорларга сота олиши мумкинлигини айтади. Яъни Россия, Украина каби мамлакатлар Ўзбекистонга шакар олиб кирар экан, тадбиркорларга арзон баҳода сотиб кетиш имкониятига эга. Ангрен шакар заводи бундай қила олмайди, тадбиркорлар ушбу корхонадан шакар сотиб олиш учун қоғоз ҳужжат қилиб, Савдо биржасига чиқишга мажбур бўлади.

 Ўрнатилган ушбу тартиб юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумот беришича, "Хоразм шакар" МЧЖ ва "Ангрен Шакар" МЧЖлар республикадаги ягона шакар ишлаб чиқарувчилари бўлиб, улар Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 8 октябрдаги Қарорига асосан маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ички бозорда фақат савдо биржаси орқали реализация қилинади.

 

Тўхтатилиши сабаблари

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, корхона 2020 йил июль ойидан капитал таъмирлашга тўхтатилган. 2020 йил август ойидан ҳозирги кунгача корхона ишламаяпти, сабаби четдан кириб келаётган шакарга акциз солиғи ставкалари ва божхона тўловлари ставкалари нолга тенглаштирилган, оқибатда четдан келаётган шакар билан хом ашёдан қайта ишланган шакар таннархи орасида тафовут пайдо бўлган.

Бу ўз-ўзидан маҳаллий ишлаб чикарилган шакар маҳсулотининг бозорда рақобатга бардош беролмаслиги  сабаб бўлди, дейди суҳбатдош.

Шакар заводи ишга тушиши учун давлат томонидан имтиёзли имкониятлар яратилса тез орада ишга тушиши мумкин.

  • Ангренский сахарный завод
    Ангренский сахарный завод
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Ангренский сахарный завод
    Ангренский сахарный завод
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Мешки с сахарным песком
    Мешки с сахарным песком
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • На территории Ангренского сахарного завода
    На территории Ангренского сахарного завода
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • На территории Ангренского сахарного завода
    На территории Ангренского сахарного завода
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Коттеджи для рабочих завода
    Коттеджи для рабочих завода
    Sputnik / Дильшода Рахматова
1 / 6
Sputnik / Дильшода Рахматова
Ангренский сахарный завод

Асосий мавзулар