Аи-95 маркали бензин арзонлашади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТопливораздаточная колонка на автозаправочной станции
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 ноябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Аи-95 маркали бензин нархи арзонлашади. Бу ҳақда “UNG Petro” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

10 ноябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”  АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади.

“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади” – дейди “UNG Petro” корхонаси директори М.Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 ноябрдан дизель ёқилғиси арзонлаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0