Ипотека банк ҳам халқаро сармоя бозорига облигацияларини чиқаради

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки ва Миллий банкдан сўнг Ипотека банк ҳам ўз облигацияларини халқаро сармоялар бозорига чиқармоқда.

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Ўзбекистоннинг АТИБ "Ипотека банк"и ҳам халқаро сармоя бозорига чиқди. Бу ҳақида Ўзбекистон молия вазирлиги хабар қилмоқда. 

Молия вазилриги ва Ипотека банки раҳбарияти иштирокида 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигацияларни чиқариш учун 9-11 ноябр кунлари "Global Investor Call" ва инвесторлар билан яккама якка учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган, - дейилган  хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, кафолат берувчилар (андеррайтер) - JP Morgan (АҚШ), MUFG (Япония), Raiffeisen Bank Internationl (Австирия) ва Societe Generale (Франция) каби халқаро миқёсда етакчи банклардан иборат.

Мазкур транзакция жараёни бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Ўзбекистон Миллий банки ҳам Лондон фонд биржасида 5 йиллик муддатли 300 миллион долларга тенг еврооблигацияларни муомалага чиқарган эди. 

2019 йилнинг феврал ойида эса Ўзбекистн Марказий банки қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 йиллик евробондларни муваффақиятли жойлаштирган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0