Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади

© Sputnik / Илона ХварцкияСбор урожая мандаринов в Гулрыпше
Сбор урожая мандаринов в Гулрыпше - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрмон хўжалиги техникуми кундузги, кечки ва сиртқи ўқиш шаклларида бакалавриат даражасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Бу ҳақида 9 ноябр куни қабул қилинган Ҳукуматнинг 701-сонли  қарорида айтиб ўтилган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент тумани ўрмон хўжалиги коллежи негизида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади, - дейилган қарорда.

Ушбу Техникум республикадаги ўрмончилик соҳасидаги таълим йўналиши бўйича таянч ўрта махсус профессионал таълим муассасаси ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксизлиги ва узвийлиги асосида кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш Техникумнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 15 январга қадар ўрмон хўжалиги соҳасидаги касблар ва мутахассисликлар бўйича қабул параметрларига таклифларни касблар ва мутахассисликлар ҳамда ҳудудлар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиб боради.

Янгиликлар лентаси
0