ЕИ Марказий Осиё давлатларига 134 миллион евро ёрдам пули ажратди

© REUTERS / Ralph OrlowskiФлаги Европейского Союза
Флаги Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕИнинг 2021-2027-йиллардаги янги бюджет даври доирасида ҳамкорлик минтақа давлатлари ҳаётининг қишлоқ жойларини ривожлантириш, таълим сифатини яхшилаш, самарали давлат бошқаруви ва тиббиёт каби жабҳаларини қамраб олиши кераклиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида ўтказилган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" 16-вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.

Флаги Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕИ шериклик ва ҳамкорлик битими тўғрисида музокара ўтказди

Тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, Қирғизистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳамда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилганлар.

Европа ташқи алоқалар хизматининг аниқлик киритиб ўтишича, Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасига соғлиқни сақлаш тизими ва ижтимоий-иқтисодий соҳаси шошилинч эҳтиёжларни қондириш учун 134 миллион евро бюджетга эга бўлган "Team Europe" молиявий ёрдамини ажратган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Комилов коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва Марказий Осиё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширишнинг зарурлигига эътибор қаратган.

Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕИ “ПБТ+” имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олмоқчи

2019-йилда қабул қилинган ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясида кўзда тутилган ташаббусларни рўёбга чиқаришнинг бориши таҳлил қилиниб, мазкур йўналишдаги биргаликдаги ишларни фаоллаштиришнинг механизмлари кўриб чиқилган.

Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари учун ислоҳотлар жараёнида шерик сифатида ўз ролини кучайтиришга, уларнинг глобал савдо тизимига интеграциялашуви ва ўзаро яқин ҳамкорлик қилиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ниятини тасдиқлаган.

ЕИнинг 2021-2027-йиллардаги янги буджет даври доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кенгайтиришнинг долзарблиги эътироф этилиб, бу жараён минтақа давлатлари ҳаётининг қишлоқ жойларини ривожлантириш, таълим сифатини яхшилаш, самарали давлат бошқаруви ва тиббиёт каби жабҳаларини қамраб олиши кераклиги айтилган.

Политолог Юрий Светов - Sputnik Ўзбекистон
Светов: пандемиядан кейин ЕИ мамлакатлари ўртасидаги муносабат қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит коридорларига чуқур интеграциясини таъминлаш масаласи Марказий Осиё давлатларининг стратегик вазифаси эканлигини қайд этган.

Товарлар ва хизматлар бозорига чиқиш имкониятларини ҳамда иқтисодиётни рақамлаштириш борасидаги муносабатларни яхшилаш орқали савдо-иқтисодий соҳадаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Афғонистонда мустаҳкам тинчликнинг ўрнатилиши бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги кафолати бўлиб хизмат қилиши таъкидланган. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали мазкур мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб қилиниши афғон муаммосининг тез фурсатларда бартараф этилиши учун зарур шароитни яратади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маданий-гуманитар, туризм, фан, таълим ва инноватсия соҳаларидаги кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболларига ҳам батафсил тўхталди.

Вазирлар учрашуви якунларига кўра Қўшма коммюнике қабул қилиган.

Янгиликлар лентаси
0