Қозоғистондан автомобил импорти 18 баравар ошди

© Sputnik / Саид ЦарнаевКазахстан планирует начать поставки авто в Узбекистан
Казахстан планирует начать поставки авто в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга 3 мингдан ортиқ автомобил олиб келинган. Бу ўтган йилга нисбатан 18 баравар кўп.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ушбу йилнинг дастлабки 10 ойида қўшни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистонга автомобиллар импорти 18 баравар ошди, деб хабар қилмоқда LS нашри. 

Қозоғистон Автобизнеси ассоциацияси хабарига кўра, ушбу йилда Қозоғистондан автомобил экспорти миқдори 3 бараварига ошиб, жами 6 мингни ташкил қилган. Ўтган йилда Қозоғистон 1,9 минг дона автомобил экспорт қилган эди. 

Энг кўп автомобил Ўзбекистонга экспорт қилинди - 3,1 минг дона (+1872%), иккинчи ўринда Россия - 2,8 минг дона (+64%), Қирғизистонга - 59 та автомобил (+228%) ва Беларус - 55 авто  (+129%), - дейилган хабарда. Пул ҳисобида Ўзбекистонга - 67 млн доллар, Россияга - 25 млн, Беларусга - 528 минг ва Қирғизистонга -507 минг долларлик автомобиллар экспорт қилинган. 

Ассоциция прогнозига кўра йил охирига қадар автомобил экспорти миқдори 7 минг донадан ошиб кетади.

Букет роз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 8 та давлатга атиргул экспорт қилди

Маълумот учун, Қозоғистонда бир неча автомобил заводлари бор. Улардан энг каттаси Костанай вилоятидаги "Сарыкаркаавтопром" корхонасидир. Бу ерда Хитойнинг JAC, Yutong, Ankai енгил ва юк автомобиллари ва автобуслари ишлаб чиқарилади. Шунингдек Chevrolet, Ravon ва Hyundai автомобиллари ҳам ишлаб чиқарилади.   

Ундан ташқари тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи Усть-Каменогорск шаҳрида "Азия авто", Семипалатинскда "СемАЗ" ва Кокшетауда "КАМАЗ Инжиниринг" ҳамда Олма-Отада Hyundai Trans Kazakhstan ва Daewoo Bus Kazakhstan корхоналари фаолият юритиб келмоқда.

2020 йилнинг 10 ойида Қозоғистонда жами 61,8 минг транспорт воситаси ишлаб чиқарилган. Улардан енгил автомобиллар улуши 51,5 %ни ташкил қилган. 

Янгиликлар лентаси
0