08:56 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Иқтисод
Ҳавола олиш
167 0 0

Нефт ва газдан кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, турли реагентлар, сульфат кислота ва сода ишлаб чиқариш мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳаларда нефт ва газни чуқур қайта ишлаш, улардан импорт ўрнини босувчи ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш айтиб ўтилди.

"Лойиҳалар самарасида 4,1 миллиард доллар қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 1,1 миллиард долларлик импорт ўрни тўлдирилиши ва 1,45 миллиард долларлик экспорт таъминланиши мумкин. Жами 6 минг 500 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда. 

Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Шундан 15 таси ноорганик кимё, 23 таси органик кимё, 12 таси полимерлар бўйича. Яна бир лойиҳага кўра, янги турдаги полимер маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқот ва тажрибалар ўтказиб, лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этадиган ҳамда етук мутахассислар тайёрлайдиган инновацион марказ ташкил қилинади.

Кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, карбоксиметилцеллюлоза асосида реагентлар, карбамид формальдегид концентрати, сульфат кислота, карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар келгуси йили ишга туширилади. Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол заводининг 2-босқичи ҳамда компрессорни ювувчи саноат мойи корхонаси бўйича ишлар бошланади.

Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш, хом-ашё базасини мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Шунингдек 2021 йилда газ-кимё соҳасини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Асосий мавзулар