06:27 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
26710

Ўзбекистон темир йўллари қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорликда "Тебинбулоқ" КМКда темир рудаси ва ванадий шлаки ишлаб чиқариш самарадорлигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ,  27 ноя – Sputnik. “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасининг дастлабки босқичи самарадорлиги тасдиқланди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ АЖ.

“Тебинбулоқ” КМК лойиҳаси - йилига 27 миллион тонна руда қазиб олиш ва ундан 1 миллион тонна темир прокат маҳсулотлари ва ванадий шлаки ишлаб чиқаришга мўлжалланган, лекин жараён дастлаб темир рудасининг бойитилишини талаб қилади.

"Ўзбекистон темир йўллари", Австрия ва Германиянинг бир неча маслаҳатчи компаниялари билан биргаликда, руда қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентларни ишлаб чиқди.

Руда таркибидаги темир миқдори камлигига қарамай, танланган технология ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот сифатида ванадий шлакини ишлаб чиқариш ёрдамида лойиҳа иқтисодий самарадорлиги 8 йилни ташкил қилди.

Танланган технология бўйича мустақил эксперт хулосасини олиш учун Россиянинг ТОМС - Минерал хом-ашёни бойитиш технологиялари институтига мурожаат қилинди.

Институт 2020 йилнинг январидан сентябр ойигача руда намуналарини бойитиш бўйича 3 босқичли технологик тадқиқотлар ўтказиб, руда таркибида темир миқдори 67 % дан юқори бўлган концентрат олинди. Бу билан темир рудаларини бойитиш имконияти яна бир бор тасдиқланди, - дейилган хабарда.

Олинган натижалар бўйича мутахассислар халқаро стандартларга мувофиқ Банк техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқдилар, бу эса ўз навбатида ушбу лойиҳани ривожлантиришнинг кейинги босқичларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш масаласини ҳал қилишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, “Тебинбулоқ” КМК қурилиши Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 январдаги 3473-сонли қарори билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан амалга оширилмоқда. ЖОРC кодекси бўйича Тебинбулоқ конининг ресурс захираси тахминан 1 миллиард тоннани ташкил этади.

Кон-металлургия мажмуаси йилига 800 минг тонна арматура, 100 минг тонна пўлат симлар, 100 минг тонна бурчакли темир, швеллер ва бошқа шаклдаги металларни ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Маҳсулотнинг 35 фоизини экспорт қилиниши кўзда тутилган. Мажмуада 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланиши режалаштирилган.

Инвестпроект по строительству горно-металлургического комплекса на базе месторождения Тебинбулак

Асосий мавзулар