05:52 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Иқтисод
Ҳавола олиш
77 0 0

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, унда ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари жалб этилган ҳолда инвестиция ва экспортнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда ёзилишича, тадбиркор ва экспортчилар бугунги кунда мавжуд инвестиция ва экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли ва хусусий тусга эга муаммоларга дуч келаётгани аниқланган.

Ишбилармонларни самарали қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида корхоналарга чиққан ҳолда тадбиркор ва экспортчилар билан бевосита ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ҳудудларга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Уларнинг вазифалари этиб тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш учун янги захира ва имкониятларни аниқлаш белгиланди.

Тадбирда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи алоҳида омиллар ҳам атрофлича ўрганилиб, тегишли раҳбарларга манзилли кўрсатмалар берилди.

“Хусусан, экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди”, - дейилган хабарда.

ТИВ раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига алоҳида кўрсатмалар берилди. Улар хорижий ишбилармон доиралар билан яқиндан ҳамкорлик ва ташқи бозорлардаги мавжуд вазиятни чуқур таҳлил қилиш орқали маҳаллий экспорт маҳсулотлари учун бўлажак инвестор ва мижозларини жалб этиш мақсадида иш олиб боришлари керак бўлади.

Теглар:
Сардор Умурзаков, экспорт, электр энергияси, газ

Асосий мавзулар