Ўзбекистон илк бор eTIR жараёни орқали Қозоғистонга юк жўнатди

© IRUОтправлен пилотный груз по eTIR
Отправлен пилотный груз по eTIR - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
eTIR - юк жўнатувчи, ташувчи, қабул қилувчи ва божхона органларига катта қулайлик ва тезкорликни таъминловчи электрон ҳужжатлар тизимидир.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон илк бор eTIR жараёни орқали халқаро юк ташишни амалга оширди, деб хабар қилмоқда Халқаро автотранспорт иттифоқи.   

Дастлабки партия юк Тошкентдан Чимкент шаҳрига жўнатилди. Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда икки давлаб божхона органлари ҳам транзит гарантияларини тез ва муваффақиятли расмийлаштиришди, - дейилган хабарда.    

eTIR - Автомобил транспортида халқаро йўналишда юк ташишда электрон ҳужжатлар тизимидир. Ушбу тизим халқаро юк ташиш тизимининг барча иштирокчилари:  юк жўнатувчи, ташувчи, қабул қилувчи ва божхона органларига катта қулайлик ва тезкорликни таъминлайди. Қоғоз ҳужжатлар ҳажмини кескин камайтиради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда eTIR жараёнини жорий этиш Умумжаҳон автотранспорт ташкилоти (IRU) бошчилигида, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), ЎЗбекистон ва Қозоғистон божхона органлари ҳамда халқаро автотранспорт ассоциациялари AIRCUZ ва КазАТО ёрдамида амалга оширилди.

Хабарда айтилишига кўра, Марказий Осиё давлатларида eTIR тизимининг жорий этилиши чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириши, юк ташиши муддатларини ва харажатлдарини қисқартиради. Шунингдек ҳужжатларни қозоғсиз расмийлаштириш ҳайдовчи ва божхона ходимлари орасида мулоқотни камайтиради. Бу эса коронавирус тарқалишини олдини олади. 

Янгиликлар лентаси
0