Россельхознадзор ўзбек меваларида яна зараркунанда ҳашорот топди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа сухофруктов
Продажа сухофруктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти хабарига кўра "Капровый жук" ҳашороти Ўзбекистонда расман бутунлай йўқ қилинган ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Россия Қишлоқ хўжалик соҳасини назорат қилувчи давлат органи - Россельхознадзор Ўзбекистондан олиб келинган қуруқ меваларда зараркунанда ҳашорот борлигини аниқлади, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

"Ўзбекистондан олиб келинган қуритилган ўрик меваларида Россия ва ЕОИИ карантин рўйхатида бўлган - Капровый  жук (Trogoderma granarium Ev.) зараркунанда ҳашорот борлиги аниқланган. Зараркунанда ҳашорот личинка даврида, бир кг. маҳсулотда 2 дона миқдорида аниқланган.Бу ушбу маҳсулотл партияси жиддий зарарланганидан дарак беради", - дейилган расмий хабарда. 

Россельхознадзор 2008 йилда айнан ушбу ҳашорот туфайли Ўзбекистондан карантин рўйхатида бўлган барча маҳсулотларни олиб келишга таъқиқ қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтди. Ўзбекистон Миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти (НОКЗР) хабарига кўра, айни дамда "Капровый жук" ҳашороти Ўзбекистонда расман бутунлай йўқ қилинган ҳисобланади. Айни дамда ушбу масала бўйича Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб борилмоқда, - дейилган хабарда. 

"Капровый жук" ҳашороти буғдой, гуруч, маккажўхори ва бошқа қатор дуккакли маҳсулотлар, ўрмон ўсимликларига зарар етказиши ва уларни бутунлай йўқ қилиши мумкин. Агар ушбу ҳашорот Россия ҳудудидга олиб кирилса, у миллий экспорт потенциалига йилига 5 миллиард рубл миқдорида зарар етказиши мумкин. 

 

Янгиликлар лентаси
0