06:51 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
112 0 0

Россия ҳукумати ёрдамида қурилган Тошкент металлургия заводи 4 декабр куни ишга тушади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 минг тоннани металл прокатини ташкил қилади.

ТАШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия Экспорт маркази гуруҳининг катта вице-президенти "ЭКСАР" АЖ бош директори Никита Гусаков Тошкент металлургия заводини ишга тушириш икки давлат муносабатларида қандай ўрин тутиши ҳақида Sputnik Ўзбекистонга ҳикоя қилиб берди. 

Ташкентский металлургический завод
Ташкентский металлургический завод

Гусаков айтишига кўра, ТМЗ Ўзбекистон саноати учун стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхонадир. Унинг маҳсулоти  автомобил, маиший техника ва қурилиш соҳалари учун жуда керак.

"Ушбу лойиҳа "ЭКСАР" ва РОСЭКСИМБАНК АЖ томонидан  амалга оширилганидан биз хурсандмиз. Тошкент Металлургия заводи бу Россия "Метпром" давлат корхонаси томонидан хорижда бошидан охиригача қуриб битказилган биринчи лойиҳадир. Унда Россия технологик ускуналари ва материалларидан фойдаланилган. Хусусан 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар ва мингга яқин ишчи кучи.Ушбу лойиҳа келажакда бошқа мамлакатлар учун ҳам мисол булади", - деди Гусаков. 

Лойиҳани амалга ошириш учун РОСЭКСИМБАНКнинг 164 миллионов евро кредит маблағи Россияда ишлаб чиқилган ускуналарни сотиб олиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун йўналтирилди. 

Гусаков айтишига қараганда, Тошкент Металлургия заводи Ўзбекистон ва Россия орасида саноат кооперациясини кучайтиришга хизмат қилади, чунки айни дамда Ўзбекистонда Россия металл прокати маҳсулотларига талаб катта. 

"Биз Тошкент Металлургия заводининг ишга туширилиши келажакда икки томонлама муносабатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланишига, Ўзбекистонда Россия иштирокида кенг кўламли инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига ёрдам беради", - деб ҳисоблаймиз деди Гусаков.

Ташкентский металлургический завод
Ташкентский металлургический завод

РЭЦ вице-президенти айтишига кўра, 2019 йил охирида Россия Ўзбекистон иқтисодига сармоя киритган энг йирик инвесторлардан бири эди. Киритилган жами инвестициялар миқдори 9 миллиард доллардан ошган. Ушбу йил охирига қадар ушбу сармоялар миқдори яна 1,5 миллиард долларга (+15%) ошиши мумкин. 

Шунингдек 2020 йилда Ўзбекистон ва Россия орасида маҳсулот айирбошлаш 20 %га ошган. Россиядан Ўзбекистонга экспорт миқдори 25%га ошган. 

 

Асосий мавзулар