13:42 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)
74420

"Россия экспорт маркази" АЖ экспорт савдо бўйича маслаҳатчиси Михаил Панченков, ЕОИИда кузатувчи мақомига ўтгандан сўнг, Ўзбекистон учун вазият қандай ўзгаргани ва қулай шарт-шароитларни қўлдан бой бермаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини айтди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи олий кенгаши йиғилишида аъзо-давлатларнинг якдил қарори билан Ўзбекистон кузатувчи-давлат сифатида қабул қилинди. Расмий равишда бу ҳали республикага иттифоқнинг тўлақонли аъзолари фойдаланадиган имтиёзларни бермайди. Аммо россиялик мутахассис фикрига кўра, бу жуда муҳим қадам ва бизнес учун аниқ сигнал.

"Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи мақомини берилиши - бу Россияда ҳам, республиканинг ўзида ҳам бизнес учун муҳим сигнал. Эҳтимолий интеграция божхона, логистика ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишда кенг имкониятлар очилишини англатади. Бундай шароитда ҳар икки томоннинг тадбиркорлари бугун ўз ишларини кучайтириши, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини излаши ва қўшма корхоналарни ташкил қилиши керак, кейинчалик агар ЕОИИда тўлақонли қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилинса, улар охирги вагонда бўлиб қолмаслик учун", - деб таъкидлади Панченков.

Унга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари билан тенг ҳуқуқли муносабатларни ривожлантириш учун Ўзбекистон катта техник ишларни бажариши керак. Авваламбор, бу алоҳида товарларнинг кўплаб протоколлари ва қоидаларини умумий стандартларга мувофиқлаштириш билан боғлиқ. Бу жуда машаққатли иш, аммо, экспертнинг фикрига кўра, бу тез орада ўзини тўлиқ оқлайди.

Панченков таъкидлашича, бугунги кунда товарларни етказиб бериш учун транспорт коридорларини, хусусан, темир йўл транспортини ривожлантириш ва ундан интенсив фойдаланиш зарур. Республика ҳудудидаги тарқатиш марказлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва ўсишининг яна бир самарали йўналиши бўлиши керак. Россия Федерацияси билан аллақачон маълум келишувларга эришилган, лойиҳани амалга оширишда уч йил ичида ушбу марказ орқали товарларнинг ҳажми 500 миллион доллардан ошиши мумкин.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)

Асосий мавзулар