ИТБ Ўзбекистонда 509,2 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштиришни маъқуллади

Oбуна бўлиш
Ислом тараққиёт банки молиялаштираётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши 710 мингдан ортиқ кишининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, қатор ҳудудларнинг барқарор ривожланишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади.

Жаҳон банки инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди

Лойиҳа доирасида 1161 км сув таъминоти тизимлари, 626 км массив ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар, 1154 км паст кучланишли электр линиялари, 693 км ирригация ва дренаж тармоқлари, 155 ўқув, тиббий ва 100дан ортиқ бошқа иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши саратон касалигини эрта босқичларда аниқлашни йўлга қўйиш ва умуман даволаш сифатини яхшилаш имконини беради. 1,8 млн нафардан ортиқ аёллар диагностика скринингдан ўтишга ва 150 минг саратон билан касалланган беморлар сифатли тиббий ёрдам олишга муваффақ бўладилар.

Аввалроқ мазкур дастурнинг биринчи босқичи доирасида Ислом тараққиёт банки томонидан 37 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган эди.

Янгиликлар лентаси
0