Мирзиёев Навоийда шамол электр станциясини қуришга доир қарорни имзолади

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетроэлектростанция
Ветроэлектростанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. “Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Ветряные электростанции - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони компанияси шамол электр станцияларини қуради

Қарорга кўра, Ҳукумат номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Shamol Zarafshan Energy” хорижий корхонаси (Лойиҳа компанияси) ўртасида Инвестиция шартномаси тасдиқланади.

Қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Шунга кўра, Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0