18:42 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
78 0 0

Келгуси йил январдан экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан “Лойиҳа офислари” раҳбар ва ходимлари малакасини оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Коронавирус пандемиясига қарамасдан Ўзбекистонда 2020 йилда 6,6 млрд. доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилган. Келгуси йилда эса 7,5 млрд. ана шундая сармоялар ўзлаштирилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида 23 декабр куни бўлиб ўтган инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда хабар қилинди.

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб, халқаро молия институтлари кредит маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича янги тизим жорий этиш, ҳар бир лойиҳада белгиланган маблағларни самарали ўзлаштириш ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида “Лойиҳа офислари” раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш ва уларни ўқитиш муҳимлиги таъкидланди, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, 2020 йилда Ўзбекистон экспорти миқдори 15 миллиард доллар бўлиши, келгуси йилда эса ундан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. 

Экспорт потенциалини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида 226 та йирик лойиҳа ҳамда 69та истиқболли саноат лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга оширишда асосан кимё, энергетика, машиносозлик, геология, электротехника, фармацевтика ва енгил саноат соҳаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Келгуси йили экспорт ҳажми 17  миллиард доллар атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга экспорт шартномаларини ҳозирданоқ тузиш, 1 январдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Асосий мавзулар