Хўжанд саноат корхоналарига ўзбек газини етказиб бериш қайта тикланди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВентиль на трубопроводе газораспределительной станции
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки босқичда газ Хўжанднинг муҳим саноат корхоналарига етказиб берилади, кейинчалик аҳолига ҳам етказиб берилши мумкин.  

ТОШКЕНТ, 24 дек — Spitnik. Ўзбекистон Тожкистоннинг Хўжанд шаҳрига яна газ етказиб беришни бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон. 

Ушбу иш тантанали тадбир билан бошланди. Унда Сўғд вилояти раҳбарлари ва газ етказиб берувчи компания раҳбарияти ҳамда журналистлар иштирок этишди. 

Дастлабки босқичда газ Хўжанднинг муҳим саноат корхоналарига етказиб берилади. Бугунги кунда Хўжандда 150дан ортиқ саноат корхоналари табиий газда ишламоқда. 

"Айни дамда шаҳардаги корхоналарнинг ярмидан кўпи муқобил энергия манбаига ўтишган. Келажакда компания табиий газни аҳолига етказиб беришга ҳам тайёргарлик кўрмоқда", - деди "Сўғдиёнгаз" компанияси раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз 2012 йилда Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш тўхтатилган, лекин 2018 йилнинг сентябр ойида қайта тикланган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0