23:56 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
606 0 0

Август-сентябрь ойларида UzAuto Motors кунлик тушуми қарийб 30-40 млрд сўмга кескин камайган ёхуд белгиланган режа 562 млрд сўмга кам бажарилган.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. UzAuto Motors компанияси ОAВда улар ҳақидаги асоссиз хабарлар туфайли 562 млрд сўм йўқотганини маълум қилди.

UzAuto Motors АЖ Юридик департамент директори Рустам Шаймардоновнинг маълум қилишича, ОAВ ва ижтимоий тармоқларда “махсус буюртма” асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги, нафақат миллий бренднинг нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда.

“Бундай хабарлар тарқалиши жорий йилнинг август-сентябрь ойларида UzAuto Motors AЖ кунлик тушумини қарийб 30-40 млрд сўмга кескин камайишига ёхуд жорий йилнинг август-сентябрь ойларида белгиланган режани 562 млрд сўмга кам бажарилишига сабаб бўлган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бундай йўқотишлар жамиятнинг мазкур тушумларга мутаносиб равишда давлат бюджетига солиқ ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлашига тўсқинлик қилган.

Маблағ тақчиллиги юзага келиши натижасида сентябрь ойида режалаштирилган аккредитив тўловлари ва хорижий ҳамкорларга йўналтириладиган тўловлар октябрь-ноябрь ойларида кечиктириб тўланган.

“Хорижий ҳамкорлар билан Жамиятнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, заводнинг техник жиҳозларини модернизация қилиш ва айланма маблағларини кўпайтириш борасидаги 150 млн евро миқдоридаги давлат аҳамиятига молик ҳамкорлик келишувини кечикишига ҳам айнан шундай хабарлар сабаб бўлган”, - деб ёзади Рустам Шаймардонов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар маъмурий суди 30 октябрь куни аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг шикоят аризасини қаноатлантирди ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Аввалроқ МҚКҚ компания енгил автомобиллар нархларини ўртача 10,29 фоизга оширганини маълум қилган эди. Шу боис нархлар арзонлаштириши ва мижозларга қайта ҳисоблаб беришиши лозим эди. "UzAuto Motors" бунга жавобан автомобиллар нархи асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз эканини маълум қилди ва судга берди.

Мавзу бўйича

Автомобиллар нархини пасайтиришнинг имкони йўқ - UzAuto Motors
Хакерлар UzAuto Motors сайтига ҳужум уюштирди
UzAuto Motors депутатга жавоб қайтарди

Асосий мавзулар