Эксперт одамлар қайси валютадан узоқроқ юриши кераклигини айтди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллар
Доллар  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қандай валюталарга умуман инвестиция қилмаган маъқул, қайсилари эса фойда келтиради - материалимизда ўқинг.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Эксперт РИА Новости билан суҳбатда, қайси валюталарга инвестиция киритишдан узоқ бўлиш кераклиги ҳақида гапирди.

Денежные купюры США. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи қарзи 30 млрд долларга яқинлашмоқда

аSaxo Bankнинг валюта бўйича бош стратеги Жон Харди фикрича, одамлар узоқроқ бўлишлари керак бўлган валюта бу америка доллари ва япон иенасидир.

"Энг афзал позиция бу АҚШ доллари ва япон иенасидан узоқлашиш ва ривожланаётган мамлакатлар валюталарига эътибор қаратиш", деди Харди. Шундай валюталар орасида у рус рублини мисол тариқасида келтирди.

"Русс-Инвест" ИК бош директори Александр Бычков "рублнинг узоқ муддатли истиқболларига ишонмайдиган ва аввалгидек, валютани маъқул кўрадиган одамларга ёки фақат евро, ёки доллар ва еврони тенг пропорцияларда харид қилишни" маслаҳат берди.

Умуман олганда, экспертлар фикрича, глобал иқтисод 2021 йилда қийинчиликларни бошдан кечиради, бироқ, банк соҳасида жаҳон миқёсида инқирозни кутиш, эҳтимол, керак эмас.

Янгиликлар лентаси
0