Ўзбекистонда Аppleнинг расмий офислари очилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишNew iPhones
New iPhones - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда мобил қурилмалар расмий импорти миқдори 2020 йилнинг январ - октябр ойларида 10 баравар ошган.
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Ўзбекистонда "Аpple" компаниясининг расмий офислари очилади, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов АОКАда бўлиб ўтган брифингда. 
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда шу кунга қадар дунёда энг йирик мобил қурилмаар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган "Samsung" компаниясининг 4 та расмий офиси очилган. 
Шунингдек, брифингда хабар қилинишича, 2020 йилнинг дастлабки 10 ойида Республикада мобил телефонларнинг расмий импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 бараварга ошиб 781,7 минг донани ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0