Ўтган йили Ўзбекистонга 6 млрд доллардан зиёд пул ўтказмалари жўнатилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус пандемиясига қарамай, республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга ёки 0,3% фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари  ҳажми 6,03 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пул ўтказмалари ҳажми 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга ёки 0,3% фоизга ошган.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,20 млрд. долларга етган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 млн долларга ёки 15 фоизга ошди.
Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,83 млрд долларга етган.
Янгиликлар лентаси
0