Ўзбекистон ЕОИИ бозорида тўлақонли иштирок этмоқчи

© Sputnik / Рамиз БахтияровПлощадь Дружбы народов
Площадь Дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИ бозорида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш ишларини жадаллаштиради.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштиради. Бу ҳақда президентнинг 2021 учун Давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасида айтилган.
Йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган амалий чора тадбирлар:
  • ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш;
  • ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26 та техник регламентлар асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Бу билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук ЕОИИ келажакда Ўзбекистон иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлишига умид билдираётганини маълум қилган эди.
2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Кузатувчи мақоми мамлакатга мажлисларда иштирок этиш, миллатлараро тартибга солишнинг интеграциялашув муаммоларини муҳокама қилиш ҳуқуқини беради. Кузатувчи мамлакатлар қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига қарамай, Евросиё иттифоқи ҳамкор мамлакатлар учун янги имкониятлар очмоқда.
Янгиликлар лентаси
0