22:32 24 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Иқтисод
Ҳавола олиш
374 0 0

Табиий газ импорти учун 400 км қувур қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш талаб этилади. Айни дамда 10дан ортиқ ташкилотлар пайвандчилари ушбу ишлар учун тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш учун табиий газ импортини йўлга қўйишга рухсат берилди, дуб хабар қилди “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКАда бўлиб ўтган брифингда. 

Сир эмаски бугунги кунда Республика истеъмолчиларини газ билан таъминлашда муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларга турли сабаб ва асослар бор. Ўтган йилда қабул қилинган "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги" президент қарорига мувофиқ ушбу муаммолар ҳал қилина бошланди. 

Биринчидан, 2021 йил охирига қадар табиий газнинг йирик улгуржи истеъмолчилари газни биржадан тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иккинчидан, ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш учун табиий газ импортини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Лекин, газни импорт қилиш учун газ транспорти тизимни модернизация қилиш талаб этилади. Буни амалга ошириш учун Ўзтрансгаз томонидан махсус лойиҳа ишлаб чиқарилган. Унга кўра АЖ 400 кмдан ортиқ газ қувурини қуриши, таъмирлаши ва реконструкция қилиши талаб этилади. 

Айни дамда ушбу қурилиш ишларини амалга ошириш учун газ қувурларига алоқадор 10та ташиклотнинг 400 нафарга яқин пайвандчилари аттестациядан ўтмоқда. Жараёнга тажрибали хорижий мутахассисларни таклиф қилиш ҳам назарда тутилган.

Маълумот учун, “Ўзтрансгаз” АЖ Республикада газни транспорт қилиш вазифасини бажаради. Унинг 14та ҳудудий ташкилоти  ва 8 мингдан ортиқ ходимлари бор. Ўтган йил аҳолига 40 млрд куб метр табиий газ етказиб берилган. 

2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб “Ўзтрансгаз” АЖ фақат тўғридан тўғри газ таъминоти тизимига уланган, ИЭСлар, Иссиқлик таъминоти тармоқлари ва Ўзкимёсаноат каби ташкилотларга табиий газ етказиб бериш билан шуғулланади.

“Худудгазтаъминот” АЖ эса, тақсимлаш газ таъминоти қувурларига уланган улгуржи истеъмолчилар, АГТКШ, ғишт, цемент ва оҳак ишлаб чиқарувчилар ҳамда аҳолига бевосита газ етказиб бериш билан шуғулланади.

Асосий мавзулар