МБ ўтган йили энг кўп қимматлашган 6 та озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

© Depositphotos.com / eldarnurkovicПокупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине
Покупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йилда, хусусан, картошка, тухум, ўсимлик ёғи, шакар, гўшт маҳсулотлари ва нон маҳсулотлари қимматлашган.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Марказий банк 2020 йил энг кўп қимматлашган олтита озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди.
“Хусусан, картошка нархи – 42 фоизга, тухум – 38 фоизга, ўсимлик ёғи – 27 фоизга, шакар – 21 фоизга, гўшт маҳсулотлари – 18,1 фоизга ва нон маҳсулотлари – 15,2 фоизга қимматлашди”, - дейилган банк ҳисоботида.
Таъкидланишича, яқин истиқболда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши хатарлардан бири сифатида қолмоқда.
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт қимматлашиши сабаблари санаб ўтилди
"Протекционистик сиёсат, экспортёрлар томонидан асосий озиқ-овқат товарлари экспорти бўйича чеклов чораларининг (квота ва тарифлар) киритилиши асосий озиқ-овқат товарлари импортининг қимматлашишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, озиқ-овқат бозорлари барқарорлигини ошириш кўп жиҳатдан республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комплекс стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга боғлиқ бўлади”, - дея қўшимча қилинган ҳисоботда.
Банк экспертларининг фикрига кўра, ички бозорни зарурий товарлар ҳажми билан таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, шу жумладан, базавий озиқ-овқат товарлари импорти географиясини диверсификация қилиш ва концентрациялашувини қисқартириш муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулотлар борасида маълумотларни эълон қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0