Ўзбекистон 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди: асосий харидор Россия

© PixabayФрукты на рынке
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Ўзбекистон қиймати 1 млрд долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Шундан 255,4 миллион доллари Россияга ҳиссасига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
“Россия темир йўллари” ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга 50 фоиз чегирма жорий этди
Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар орасида Россия  255,4 миллион доллар билан биринчи ўринда. Қозоғистон (251,4 млн доллар), Қирғизистон (181,1 млн доллар) кейинги асосий харидорлар бўлган.
Шунингдек, ўзбек мева-сабзавотлари Покистон (75,5 млн $), Хитой (70,1 млн $), Афғонистон (49,4 млн $), Туркия (19,4 млн $), Германия (6,3 млн $), БАА (4,6 млн $) каби давлатларга экспорт қилинган.
2020 йилда Тошкент вилояти (347,8 минг тонна), Фарғона вилояти (207,2 минг тонна), Самарқанд вилояти (144,4 минг тонна) хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар бўлган.
Янгиликлар лентаси
0