03:29 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
49620

Айрим тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш ҳолатлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.

“Айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.

Қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Асосий мавзулар