02:59 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Иқтисод
Ҳавола олиш
29510

Ўзбекистон ва Тожикистон электр энергетика тизимларининг паралелл ва ишончли ишлашини таъминлайдиган "Ғузор-Регар" электр тармоғи тикланмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикиситон орасида қуввати 500 кВ бўлган "Ғузор-Регар" (Л-507) электр тармоғини тиклаш бошланди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги. 

Мазкур лойиҳа – Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимларининг параллель ишлаши вақтида электр энергияси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади- , дейилади хабарда.

Айни пайтда лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор – Регар электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисмини қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар жорий йилнинг тўртинчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Тожикистон орасида энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Юқорида қайд этилган "Ғузор-Регар" электр тармоғини тиклаш лойиҳаси ҳам Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомаси асосида амалга оширилмоқда.

 

Асосий мавзулар