Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЖелезнодорожный узел
Железнодорожный узел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.
ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) президенти Михаил Синев.
“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.
Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар  олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар  -  узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.
Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.
Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.
Янгиликлар лентаси
0