Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ёнувчи ускуналар ташланди

© U.S. Embassy TashkentАҚШ элчихонаси
АҚШ элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни АҚШ элчихонаси ҳудудига ёндирувчи аралашма солинган ускуналар отилди.

 

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. 28 сентябр эрталаб соат 7:30ларда нотаниш шахс томонидан АҚШ элчихонаси ҳудудига ёндирувчи аралашма солинган икки мослама ирғитилди. Улардан бири портлади. Натижасида ҳеч ким зарар кўрмади, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хабарига кўра. 

Бу вақтда элчихона ҳали ишини бошланмаган эди, шунинг учун у ерда ҳали одам кам эди. Юз берган воқеа натижасида элчихона ишини тахминан бир соатга тўхтатди.  

Ҳозирги кунда ҳукумат вакиллари билан биргаликда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Элчихона ишини тўлиқ давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз охирги марта Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасига охирги марта 2004 йилда тажовуз бўлганди. Ушанда портловчи модда ишлатилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

 

Янгиликлар лентаси
0