Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берди

CC BY 2.0 / upyernoz / Tajik-Uzbek BorderЎзбекистон чегара пункти
Ўзбекистон чегара пункти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон чегарачисига тан жароҳатлари еткизишди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Фарғона вилояти, Тоштепа аҳоли пункти яқинида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари орасида тўқнашув бўлди, Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили хабарига кўра.

28 сентябр куни, соат 12:00 атрофида икки қирғиз ҳарбийси Ўзбекистон чегара чизиғини кесиб ўтган. Ўзбекистон чегарачилари улардан бирини ушлаб олган, иккинчиси бўлса ўз ҳудудида яширинишга муваффақ бўлган.  

“Қўлга олинган чегарабузар қаттиқ қаршилик кўрсатган, оқибатда бир ўзбек ҳарбийси бошидан жароҳат олган ва ҳушини йўқотган”, — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда шу вақтда Қирғизистон ҳудудидан бир тўда маҳаллий аҳоли ёрдамга келган, улар ҳушини йўқотган ўзбек чегарачисини олиб кетишган.

“Қирғизлар яраланган ҳарбийга нафақат жароҳатлар еткизишган, балки ундан жанговор патронларни, пичоқ-найза, қўл соати ва бошқа буюларини тортиб олишган”, — деди у.

Кейинроқ ўтказилган келишув натижасида ўзбек чегарачиси Ватанига қайтарилган ва шифохонага ётқизилган.

“Биз жабрланган ҳарбийнинг танасида кўплаб жароҳатлар топдик. Хусусан унинг бошида катта яра, юзида ва танасининг бошқа жойларида кўплаб лат еган ва момоталоқ бўлган жойлар бор. Ҳозир унинг аҳволи “ўрта оғир”” – деди  туман шифохонаси Бош врачи.

Ҳарбийнинг буюмлари жанговор патронлар, пичоқ-найза, соат ва шахсий номери ёзилган жетон Қирғизистон фуқароларида қолган.

Янгиликлар лентаси
0