Афғонистондаги ер қимирлаши қурбонлари сони 200дан ошди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЕр қимирлаши оқибатлари
Ер қимирлаши оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсри Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Афғонистонда содир бўлан ер қимирлаши қўшни Покистон ҳудудида ҳам кучли сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди, РИА Новости хабари асосида.

Ушбу ер қимирлашидан қурбон бўлганлар сони Афғонистонда 51 кишини, жароҳатланганлар сони  270 кишини ташкил қилди. Қўшни  Покистонда эса қурбонлар сони 150 кишидан ошди.

Қурбонлар орасида Тахар вилояти мактаблардан бирида, тиқилинчда қурбон бўлган 12 қиз бола ҳам бор. Ер силкиниши бошланганидан кейин, мактаб биносидан қочиб чиқмоқчи бўлганлар сони кўп бўлган ва кучли тиқилинч юз берган.

Geo TV хабарига кўра, мамлакатнинг турли бурчакларида қурбонлар сони 156 кишига етди, касалхоналарда 500дан ортиқ жароҳатланганлар бор.  

Афғонистонда Душанба куни соат 14.09да магнитудаси 7,5 балл бўлган ер қимирлаши содир бўлди. Ер қимирлаши эпицентри Джурм шаҳридан 45км жануби-ғарбида жойлашган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0