Ўзбекистонлик талаба жиҳод қилишга ва халифалик тузишга даъват қилган

© Министерство внутренних дел УзбекистанаЭксремистик адабиётлар намуналари
Эксремистик адабиётлар намуналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароси ижтимоий тармоқларда экстремистик материаллар тарқатиш билан шуғулланган ва ўзининг профилига “намоз ўқимайдиганларни нима дейиш мумкин?” деб ёзган.

 

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон милицияси Қўқон Педагогика институти талабаси Мўминжон Сиддиқовни экстремистик материаллар тарқатгани учун қўлга олди, 12news.uz хабари асосида.

Сиддиқов ўз телефонига имом Рафиқ Камоловнинг динлар аро душманлик ва “Жиҳод” қилишга чақирувчи чиқишларини ёзиб олган.

"У ижтимоий тармоқда ўндан зиёд жиҳод билан боғлиқ бўлган профиллар эгалари билан ёзишиб борган ва ушбу фаолиятга шунчалик берилиб кетган-ки, ҳатто ўз атрофидагиларни ҳам жиҳод ва халифалик ташкил қилишга ундай бошлаган”, — дейди қидирув органлари вакили.   

Талаба ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини унга қўшилишга чақирган. У ўз профилини чекланган кишилар учун очиб, унга “намоз ўқимайдиганларни нима дейиш мумкин” деб статус қўйган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистоннинг икки фуқароси экстремистик маънодаги материалларни олиб кирмоқчи бўлгани учун 3 йилга қамалди. Уларнинг телефони хотирасидан “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” тероррчилик ташкилоти мафкуравий маърузалари топилган.

“Ўзбекистон Ислом ҳаракати” 1996 йилда Ўзбекистонда экстремистик деб таъқиқланган партия аъзоларидан томонидан ташкил қилинган. ЎИҲ Жума Хўжаев ва Тоҳир Йўлдошевлар томонидан бошқарилган. Кейинчалик ташкилот таркибига Тожикистон ва Қирғизстонлик экстремистлар қўшилиб ташкилот ўз номини “Туркистон Ислом ҳаракати” деб ўзгартирган.

INTERPOL биноси - Sputnik Ўзбекистон
ИДга қўшилган Ўзбекистон фуқароси халқаро қидрувга эълон қилинди

Ташкилот штаб-квартираси Афғонистонда жойлашган бўлиб, унинг жангарилари охирги йилларда Афғонистон ва Покистон ҳуудида бўлган жангларда “Толибон” террорчилик гуруҳи сафида жанг қилган. Ундан ташқари ТИҲ Тожикистон ва Қиғизистонда бўлган бир неча терактлар ташкилотчисидир. 2014 йилнинг 6 октябрида ТИҲ раҳбари Усмон Ғозий ташкилот тўлалигича “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти бошқаруви остига ўтганлигини эълон қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0