10:17 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Анқарада теракт содир бўлган жой. Воқеа жойида олинган сурат

Анқарадаги терактда 28 киши қурбон бўлди, 60 киши жароҳатланди

REUTERS/Tumay Berkin
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
5211

Чоршанба кеч Анқарада Бош штаб биноси яқинида кучли портлаш содир бўлди. Портловчи мослама йўл четида тўхтатиб қўйилган автомобилга ўрнатилган бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Анқара марказида рўй берган портлаш оқибатида 28 киши қурбон бўлди, жароҳатланганлар эса 60 кишидан зиёд, Sputnik Туркия Туркия Бош вазирии ўринбосари Нумана Қуртулмуш хабарига асосан.

Портлаш юз берган жойда ёнғин бўлмоқда, ўт ўчирувчилар ва кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келган. Портлаш дастлабки сабаби теракт  деб аниқланган. Воқеа юз берган жой атрофи ўраб олинган. Шаҳар устида вертолетлар айланиб учмоқда.

Фожеада 28 киши қурбон бўлди 61 киши жароҳатланди. Яраланганлар ҳозир Анқаранинг турли касалхоналарига  жойлаштирилган.

“Бу нафақат бизнинг ҳарбийларга, балки бутун халққа бўлган ҳужум. Биз терактни амалга оширланларни топиш учун ҳамма ишни қиламиз”, — деди Қуртулмуш.

Терактни ким амалга оширгани ҳозирча номаълум. Еттита прокурорлар томонидан тергов олиб борилади, деб қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.

Фожеа сабабли Туркия Бош вазири Ахмет Давутоглу Брюсселга 18 февралга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Айни вақтда ушбу теракт юзасидан президент саройида Туркия хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси бўлиб ўтмоқда.  

Анқара марказининг Қизилой даҳасида мина ўрнатилган автомобил маҳаллий вақт билан соат 19:31 да портлатиб юборилган. Портлаш, светофор қизил чироғи ёнганда ва Бош штаб ҳарбийларни ташувчи автомобили миналаштирилган автомобил яқинида тўхтаганда амалга оширилган.    

Взрыв в центре Анкары
© REUTERS / Ihlas News Agency
Взрыв в центре Анкары

 

Асосий мавзулар