03:37 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
БТР. Архив сурат

Қирғизистон чегара хизмати: Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада БТРларни жойлаштирди

© Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият (14)
37620

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, 18 март куни эрталаб Ўзбекистон томон “Маданият-автодорожний” назорат-ўтказиш пунктини бир томонлама тартибда тўлиқ ёпган.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik.  Ўзбекистон Қирғизистон билан белгиланмаган чегарага яқинига — Жалолободдаги Мўғул Ола-Буқин туманига иккита бронетранспортер ва КамАЗ русумидаги иккита юк машинасини олиб келиб қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон республикаси Чегара хизмати матбуот-хизмати, Sputnik Қирғизистон хабарига кўра.

Қирғизистон чегара хизмати хабар беришича, қирғиз-ўзбек чегарасига Ўзбекистоннинг 40га яқин ҳарбий хизматчилари ҳам олиб келинган.

Шу муносабат билан қирғизистон томон ташаббуси билан Мўғол туманида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизмати ходимлари вакиллари ўртасида музокаралар бошлангани таъкидланмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати “Достук-автодорожний” чегараси Ўзбекистон томонидан бир томонлама тартибда ёпилгани айтилмоқда. Яъни  Қирғизистон фуқароларига Ўзбекистондан чиқишга рухсат бор, кириш эса таъқиқланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш ва чиқиш борасида ҳеч қандай чеклов қўйилмаган. Учинчи мамлакатлар фуқаролари учун “Достук-автодорожний" чегарасидан транзит кириш-чиқиш одатдаги тартибда амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Қирғизистон чегара хизмати.

Ўз навбатида, Қирғизистон томон "Баймак-автодорожний", "Кен-Сай-автодорожний" ва"Қадамжой-автодорожний" чегараларида Ўзбекистон фуқаролари ва транспорт воситалари учун Қирғизистон ҳудудига киришни таъқиқлаган.

Мавзу:
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият (14)

Асосий мавзулар