Брюсселда рўй берган портлашлар теракт деб тан олинди

© REUTERS / FRANCOIS LENOIRБрюссел халқаро аэропортидаги вазият
Брюссел халқаро аэропортидаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Брюссел халқаро аэропортида содир этилган портлашлар камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилгани хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik, Александр Шишло, Александр Шишло. Сешанба куни эрталаб Брюсселдаги халқаро аэропортда рўй берган иккита портлаш – теракт натижасидир, дейилади Бельгия ҳукумати хабарида.

Ҳозирда йўловчилар эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда Sky News телеканали. Барча рейслар бекор қилинганлиги таъкидланмоқда.

Теракт натижасида, 11 киши ҳалок бўлган, 30га яқин киши жароҳатланган.

 

Янгиликлар лентаси
0