21:33 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ўзбек-қирғиз чегарасида топилган туннел. Воқеа жойида олинган сурат

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин туннел топилди

Пресс-служба СНБ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият (14)
1098 0 0

МХХ Чегарани қўриқлаш хизмати хабарига кўра, ушбу ер ости йўлидан ўзбек-қирғиз чегараси орқали қурол-яроғ, портловчи моддалар, экстремистик адабиёт ва одамларни яширин ўтказиш мақсадида фойдаланган бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси орқали ўтган яширин ер ости туннели топилди, бу ҳақда Ўзбекистон МХХсининг Чегарани Қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

МХХ Чегарани қўриқлаш хизмати хабарига кўра, ушбу ер ости йўлидан ўзбек-қирғиз чегараси орқали қурол-яроғ, портловчи моддалар, экстремистик адабиёт ва одамларни яширин ўтказиш мақсадида фойдаланган бўлиши мумкин.

“Контрабанданинг бундай усули ўзбек-қирғиз чегарасида бирнчи марта аниқланди.Туннел чуқурлиги 6 метр, эни 60-70 см, баландлиги 1-1,2 метрни ташкил қилади. Туннелнинг узунлиги эса 120 метрни ташкил қилди. У Ўзбекистон фуқаросининг уйини Қирғизистон фуқароси ҳовлиси билан боғлаган”,- деди қўмита ходими.

Туннель контрабандистов
Пресс-служба СНБ
Туннель контрабандистов
Ушбу муаммо ва бошқа масалалар бугун ўзбек-қирғиз чегарасида бўлиб ўтган икки мамлакат Чегарани қўриқлаш хизматлари учрашувида муҳокама қилинди. Учрашувда Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшенбиев ва Ўзбекистон Чегара қўшнлари қўмондони Рустам Эманжановлар иштирок этди. Учрашув қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтди, Sputnik Кыргызстан хабарига асосан 

“Иккала томон ўзаро қизиқарли бўлган барча масалаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди. Учрашув ўзаро ҳамфикрлик ва самарали мулоқот кайфиятида бўлиб ўтди”, — деди матбуот хизмати.  

Чегара хизматлари ушбу туннелни йўқ қилишга келишиб олишди.

Мавзу:
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият (14)

Асосий мавзулар