06:17 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
EgyptAir fвиакомпанияси самолёти. Архив сурат

EgyptAir самолёти Ургенч аэропортига шошилинч қўнди

© AFP 2018 / Andy Buchanan
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
6701

Аноним қўнғироқ орқали Қоҳира - Пекин йўналишида парвоз қилаётган самолётда портловчи ускуна ўрнатилгани хабар қилинган. Ургенч аэропорти вақтинча ёпилди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қоҳирадан Пекинга йўл олган EgyptAir авиакомпанияси самолёти Ўзбекистоннинг Ургенч шаҳри аэропортига шошилинч тарзда қўнди, Баҳрайннинг Ал-Васат нашри хабарига асосан.  

ОАВ маълумотларига қараганда, Миср ҳукуматига самолётда портловчи ускуна борлиги ҳақида аноним қўнғироқ бўлганидан кейин, у шошилинч равишда қўнишга мажбур бўлган.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари хабарига кўра, самолёт Ургенч аэропортига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:00да қўнган. Айни дамда, А-330 самолётининг 118 йўловчиси ва 17 экипаж аъзолари хавфсиз  масофага эвакуация қилинган. Хавфсизлик хизмати мутахассислари самолётни текширувдан ўтказилмоқда.

Ургенч аэропорти вақтинча ёпилди.

 

Асосий мавзулар