17:19 20 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Мусульмон қиз. Архив сурат

Москва давлат халқаро алоқалар институтида ҳижоб билан боғлиқ можаро рўй берди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
43830

Бундан сал вақт олдин ОАВларда Москва давлат Халқаро алоқалар институти қўриқчи-посбонлари ҳижобли абитуриент қизга олийгоҳга киришга рухсат бермаганликлари ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Москва давлат халқаро алоқалар институти вакили ушбу ҳодисага изоҳ берар экан ўзига хос анъаналар ва урф одатларга кўра олийгоҳ дунёвий мақомга эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтган, деб хабар қилади РИА Новости.

Бундан сал вақт олдин Россиядаги ОАВларда Москва давлат Халқаро алоқалар институти қўриқчи-посбонлари ҳижобли абитуриент қизга олийгоҳга киришга рухсат бермагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Сал вақт ўтиб, Россия Фан ва таълим вазирлиги "ташқи белгиларга биноан олийгоҳга киришни ман қилиб бўлмайди", дея баёнот қилади. Муассаса талабаларнинг ташқи кўринишига доир талаблар олийгоҳ ички қоидаларига биноан ўрнатилиши ҳамда институт маъмурияти бу талаблар бажарилишини назорат қилиб бориши ҳақида қўшимча қилган.

Москва давлат Халқаро алоқалар институти вакилининг сўзларига кўра, олийгоҳ дунёвий мақомга эга. Шу боис, бўлажак абитуриентлар "оила даврасидаги анъаналар олийгоҳ қоидалари ва анъаналарига қанчалик мос келиши тўғрисида" олдиндан яхшилаб ўйлаб кўрганлари маъқул.

Россиядаги таълим масканларида ҳижоб тақилиши бундан олдин ҳам кўплаб музокараларга сабаб бўлган. Россия президентининг таъкидига кўра, таълим масканларида ҳижоб тақиб юришнинг "ҳеч қандай яхши томони йўқ". "Бу каби анъана, ҳатто, мусулмон регионларда ҳам ҳеч қачон мавжуд бўлмаган", деб қўшимча қилган Владимир Путин.

Асосий мавзулар