03:32 22 Май 2018
Эфир
Пистолет. Архив сурат

АҚШда икки гўдак ўйдан пистолет топиб олди...

© Flickr/ ARTS_fox1fire
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
13101

Бир ёшли ва уч ёшли болакайлар ўз уйларида пистолет топиб олган,улрдан бири билмаган ҳолда иккинчисига ўқ узган. Бир ёшли болакай бошига теккан ўқдан қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. АҚШнинг Жоржия штатининг Макдоно шаҳрида бир ёшли гўдак бошига теккан ўқдат вафот этди, деб хабар қилмоқда Henry Herald телеканали полиция хабари асосида.

Телеканал хабарига кўра, шанба кечқурун бир ёшли ва уч ёшли болакайлар ўз уйларида, оиланинг катта аъзоларидан бирига тегишли бўлган пистолет топиб олган. Улрдан бири, билмаган ҳолда иккинчисига ўқ узганлиги тахмин қилинмоқда.

“Ҳозирча текшириш олиб борилмоқда, биз буни тасодифан ёки ўзига-ўзи томонидан отилган ўқ бўлганлигини текширмоқдамиз”, — деди маҳаллий полиция вакили Майк Ирланд.

Унинг сўзларига қараганда, фожеа вақтида уйда бўлган катта ёшдагилар воқеа қандай бўлганини кўрмаган. Ўқ овози эшитилганидан кейин улар полиция чақиришган.

Асосий мавзулар