Тошкентда автобус ва енгил машина тўқнашуви оқибатида бир инсон ҳалок бўлди

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентнинг Юнусобод туманидаги йирик ЙҲТ
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги йирик ЙҲТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муқимий кўчасидан келаётган автобус Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган енгил машинага бориб урилган

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. 5 октябр тонгида Тошкент шаҳрида йирик йўл транспорти оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмди ва кишиларга моддий талофатлар етказилди, деб ёзади nuz.uz.

Хабарда айтилишича, Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 5 октябр 5:30-6:00лар атрофида йўловчи ташувчи автобус ва “Ласетти” русумли машиналар ўзаро тўқнашиб кетган. Муқимий кўчасидан келаётган автобус Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган енгил машинага бориб урилган.

Юнусобод туманидаги ЙҲТ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда тўртта автомобил иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди

Бунинг оқибатида енгил машина бошқарувида бўлган аёл воқеа жойида жон берган. Гувоҳларнинг ҳамда автотранспорт эгаларининг сўзларига кўра, ушбу катта чорраҳада 2-3 кундан бери йўл чироқлари йўқ. Борлари янги кўприк қурилиши муносабати билан олиб ташланган. ЙПХ ходимлари куннинг исталган вақтида чорраҳада туришади. Қолган пайтларда эса ана шундай улкан чорраҳада ҳаракатланувчи автоуловлар ўзлари билганича иш тутади, дейилади хабарда.

Мазкур чорраҳа кўчаларидан бири Муқимийда жойлашган 173-мактаб пиёда йўлаклари яқинида ҳам йўл чироқлар мавжуд эмас. Мактаб ўқувчилари "бир амаллаб" таълим даргоҳига ўтиб олишади, деб ёзилади сайтда.

Янгиликлар лентаси
0