АҚШ Яманга зарба берди

Oбуна бўлиш
АҚШ ўзининг ҳарбий кемаси ўққа тутилишига жавобан Яман радиолокация станцияларига зарба берди.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. АҚШ ҳарбий кучлари Ямандаги уч радиолокация станциясига зарба берди, деди Пентагон расмий вакили Питер Кук, РИА Новости хабарига асосан.

“Маҳаллий вақт билан эрта тонгда АҚШ ҳарбийлари Яманда, Қизил денгиз қирғоғида жойлашган, хусийлар назорати остида бўлган уч радарга зарба берди. Дастлабки маълумотларга қараганда радарлар йўқ қилнган”, — дейилган баёнотда.

Кукнинг сўзларига қараганда, АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ва ҳарбий кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорд маслаҳатига кўра Барак Обама зарба беришга буюруқ берган.

АҚШ ҳарбий кемаси Яман қирғоғи яқинида ўққа тутилди

Кукнинг сўзларига қараганда, ушбу радиолокаця станцияларидан яқинда Қизил денгизда Mason АҚШ ҳарбий кемаси ўққа тутилишида фойдаланилган. Пентагон вакили АҚШ ушбу ҳужумни “ўз ҳарбий кемалари ва уларнинг экипажини ҳимоя қилиш учун” амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаси ўққа тутилган эди.Ўшанда Яман хусийлари уларнинг бунга алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0