Покистонда террорчилар ҳужумидан 59 талаба қурбон бўлди

© AFP 2023 / ARIF ALI Пакистанская полиция
Пакистанская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Толибон"га алоқадор худкуш террорчилар полиция академиясига қилган ҳужуми натижасида камида 59 нафар ёш полициячи қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Покистоннинг Кветта шаҳрида жойлашган полиция академиясига уюштирилган ҳужум натижасида камида 59 талаба қурбон бўлди, деб хабар GEO TV телеканали.

Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, Белужистон вилояти ИИВ раҳбари Сарфраз Бугти ҳужум қилган уч террорчи йўқ қилингани ва қутқарув операцияси якунланганини хабар берган. Жангариларнинг барчасида худкушлар камари бўлган.   

Дастлаб, ОАВлар полиция академиясига қилинган ҳужумда олти нафар террорчи қатнашганини хабар беришган эди. Билим юртида умумий ҳисобда 500 нафар ёш полициячи таълим олади.

Ҳарбийлар хабарига кўра, ҳужум "Толибон"га алоқадор бўлган "Лашкар-е Джангви" гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0