Тошкент вилоятида маршрутка ёниб кетди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса кеча 18.00да Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида, Янгийўл-Тошкент трассасида юз берди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Facebook тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари йўловчи маршрут таксисининг ёнаётганлиги тасвирланган видеороликни жойладилар.

Фойдаланувчиларнинг айтишларича, воқеа кеча 18.00да Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида, Янгийўл-Тошкент трассасида содир бўлган.

Istana русумли маршрут таксини тўлалигича аланга қоплаган. Ёнғинни ўчириш учун иккита ўт ўчириш машинаси етиб келган.

© Facebook/Водители ТашкентаТошкент вилоятида маршрутка ёниб кетди
Тошкент вилоятида маршрутка ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида маршрутка ёниб кетди
Янгиликлар лентаси
0