02:12 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Скорая помощь

Тошкентда уй қулаб тушиши оқибатида уч киши қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
574 0 0

Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа сабаби - қурилишнинг хусусуий уйлар учун белгиланган қурилиш меъёр ва қоидаларига амал қилинмасдан олиб борилаётганлиги бўлган.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тошкентнинг Шахонтохур туманидаги Фаробий кўчасида жойлашган 393-б рақамли қурилаётган хусусий уй қўққисдан қулаб тушган. Фожеа натижсида уч киши қурбон бўлган ва яна икки киши жароҳатланган.

Айни дамда ҳуқуқни сақлаш органлари воқеа бўлган жойни ўраб олишган, ФВ хизмати ва ўт ўчирувчилар ва Тошкент ҳокимияти вакиллари воқеа содир бўлган жойни қурилиш материалларидан тозалашмоқда. Қурбон бўлганларнинг жасадлари бино харобалари остидан чиқариб олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа сабаби — қурилишнинг хусусуий уйлар учун белгиланган қурилиш меъёр ва қоидаларига амал қилинмасдан олиб борилаётганлиги бўлган. Шайхонтохур тумани ИИБ ва Прокуратура ходимлари фожеа сабабларини ўрганишмоқда.

Асосий мавзулар