09:54 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Авария

Тошкентда ҳайдовчи даҳшатли автоҳалокатда омон қолди

Борис Ким
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
707 0 0

Автомобил буткул мажақланиб кетган ва уни қайти тиклашнинг иложи йўқ

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тошкент-Янгийўл трассасида катта тезликда симёғочга келиб урилган автомобил ҳақидаги янгиликни қизғин муҳокама қилишмоқда.

Автоҳалокат
Борис Ким
Автоҳалокат

Зарба шу даражада кучли бўлганки, симёғоч машинанинг олд ўриндиғигача кириб кетган. Ҳайдовчи мўъжизавий равишда омон қолган.

Facebookдаги "Водители Ташкента" саҳифасида ҳалокатга учраган "Спарк" автомобилининг суратлари жойлаштирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Спарк" ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва машина катта тезликда симёғочга келиб урилган. Автомобил буткул мажақланиб кетган ва уни қайти тиклашнинг иложи йўқ.

Фойдаланувчилар қолдирган изоҳларда мазкур трассада тезлик тартибига ҳеч ким риоя қилмаслиги айтилади. Яна кимдир эса автомобилга ачиниб: "Бизда одамлар машина сотиб олиш учун йиллаб пул тўплашади, кейин эса мана бундай ҳолатга келтиргани машинани олиш учун яна бир йил кутишади" деб ёзади.

Асосий мавзулар