04:36 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Тез ёрдам автомобили.  Архив сурат

“Мерседес” ва “Газель” тўқнашувида 3 киши қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
18901

Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида хабар қилинишига кўра, Тошкентда “Мерседес” енгил автомобили ва “Газель” кичик юк машинаси иштирокида авария содир бўлган. Унинг оқибатида уч киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бир неча кун олдин Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" савдо маркази ёнида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси.

"Мерс" катта тезликда бордюрга урилиб, осмонга кўтарилиб кетди ва ёни билан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган "Газель"га бориб урди", — деб ёзади воқеага гувоҳ бўлганларнинг бири "Водители Ташкента", ижтимоий гуруҳида.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бўлиб ўтган мудҳиш ҳодиса фотосуратларини чоп этишди.

Мерседес автомобили ҳайдовчиси ва унинг ёнида ўтирган йўловчи аёл қурбон бўлишган. Кейинроқ "Газель" ҳайдовчиси ҳам қурбон бўлган. "Водители Ташкента" ижтимоий гуруҳи аъзолари фожеа қурбонларининг яқинларига таъзия ва ҳамдардлик билдирмоқда. Айниқса фожеада айбдор бўлмаган "Газель" ҳайдовчиси оила аъзоларига.

В Ташкенте Газель и Mercedes столкнулись лоб в лоб
"Новости Узбекистана"
"Мерседес" ва "Газель" тўқнашуви

 

Асосий мавзулар